ЖССТ раҳбари Исроилни Ғазода электр ва сув таъминотини тиклашга чақирди

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти бош директори Тедрос Гебрейесус Астанадаги халқаро тиббий анжуманда Исроилни Ғазо тармоғида электр ва сув таъминотини тиклашга чақирди, деб хабар беради Kazinform.

ЖССТ раҳбари Исроилни Ғазода электр ва сув таъминотини тиклашга чақирди
Фото: Виктор Федюнин/Kazinform агентлиги
ЖССТ раҳбари Исроилни Ғазода электр ва сув таъминотини тиклашга чақирди
Фото: Виктор Федюнин/Kazinform агентлиги

“Исроил ва босиб олинган Фаластин ҳудудларидаги зўравонликлар барчамизни ларзага солди. 7 октябрь куни ХАМАС ва бошқа қуролли гуруҳларнинг Исроил тинч аҳолига ҳужуми ўта даҳшатли ва оқлаб бўлмайдиган ҳаракат эди. Биз уларни қаттиқ қоралаймиз. Шу билан бирга, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Ғазонинг бомбардимон қилиниши ва босиб олинишидан азият чекаётган тинч аҳоли саломатлиги ва фаровонлигидан хавотирда”, – деди у.

ЖССТ раҳбари Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти биринчилардан бўлиб Миср орқали Ғазога гуманитар ёрдам етказганини эслатди.

ЖССТ раҳбари Исроилни Ғазода электр ва сув таъминотини тиклашга чақирди
Фото: Виктор Федюнин/Kazinform агентлиги

“Албатта, бу яхши бошланиш. Лекин бу етарли эмас. Бизга Ғазога йўл очилиши керак. Бизга инсонпарварлик ёрдамининг доимий оқими керак. Мен БМТ Бош котибининг гуманитар сулҳ тузиш ҳақидаги чақириғини қўллаб-қувватлайман. Мен Ғазодаги ХАМАС ва бошқа қуролли гуруҳлар томонидан ушлаб турилган маҳбусларни зудлик билан озод қилишга чақираман. Улар орасида болалар ва тез тиббий ёрдамга муҳтож одамлар бор. Мен Исроил ва ХАМАСни халқаро ҳуқуқ бўйича ўз мажбуриятларига риоя қилишга, тинч аҳолини ҳимоя қилишга ва уларга моддий ёрдам кўрсатишга чақираман. Мен Исроилни Ғазога электр, сув ва ёқилғи етказиб беришни тиклашга чақираман”, – деди ЖССТ бош директори.

Сўнгги хабарлар