ЖССТ раҳбари пандемия қачон тугашини прогноз қилди

GENEVA. Kazinform - Йил ўртасига қадар ҳар бир мамлакат аҳолисининг 70 фоизини эмлаш мақсадига эришилса, «COVID-19» пандемиясининг «ўткир босқичи» жорий йилнинг ўзидаёқ тугаши мумкин. Бу ҳақда жума куни Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти раҳбари Тедрос Адханом Гебрейесус ЖССТ Ижроия кенгаши йиғилишида маълум қилди, дея хабар беради Кazinform euronews.cоmга таяниб.
None
None

Аммо, унинг сўзларига кўра, «омикрон» охирги штамм ёки пандемия тугаши керак деб ўйламаслик керак. Глобал миқёсда, Гебрейесуснинг фикрича, янги штаммларнинг пайдо бўлиши учун идеал шароитлар мавжуд.

Баъзи Европа мамлакатлари нормализация жараёнида. Италияда кўчаларда мажбурий ниқоб тақиш бекор қилинди. Бельгия 12 ёшгача бўлган болалар учун очиқ ҳавода ва уйда ниқоблардан фойдаланишни талаб қилишни ва мажбурий масофадан ишлашни тўхтатади. Бу қарор жума куни қироллик ҳукумати томонидан пандемияга қарши кураш қўмитаси йиғилишидан сўнг қабул қилинди. Шунингдек, тунги клублар очилиши, бар ва ресторанлардаги чекловларни бекор қилиш ҳам тасдиқланди.

Сўнгги хабарлар