ЖССТ раҳбари: «Омикрон» «дельта» га қараганда тезроқ тарқалади ва эмланган ҳамда касалликдан тузалганларга юқмоқда

«Бу йил CОVID-19 дан 3,3 миллиондан ортиқ одам вафот этди. Бу 2020 йилда ОИВ, безгак ва силдан бўлган ўлимдан кўпроқ, - деди у. - COVID-19 энди ҳар ҳафта 50 мингга яқин одамнинг ҳаётига зомин бўлади.«
Африка ҳозирда инфекциянинг бешинчи тўлқинига дуч келмоқда ва « асосан «омикрон» варианти драйвер бўлмоқда«, - деб давом этди ЖССТ раҳбари.
»Ҳозирда «омикрон» «дельта» вариантига қараганда сезиларли даражада тезроқ тарқалаётгани ва CОVID-19 дан эмланган ёки тузалиб кетган одамлар юқтириш ёки қайта юқтириш эҳтимоли юқори эканлиги ҳақида изчил далиллар мавжуд«, - деди Гебрейесус.
Унинг сўзларига кўра, байрам кунларида одамларнинг кўп сонли алоқалари кўплаб мамлакатларда инфекциялар сонининг кўпайиши ва ўлим ҳолатлари кўпайишига, шунингдек, соғлиқни сақлаш тизимларининг юкламаси ортишига «шубҳа йўқ». Шу муносабат билан ЖССТ раҳбари касалликдан «ўзингизни ва бошқаларни ҳимоя қилиш учун қийин қарорлар қабул қилишга« чақирди. Баъзи ҳолларда «бу байрамларни кейинга қолдириш ёки бекор қилишни англатади«, - дея хулоса қилди у.
ЖССТ маълумотларига кўра, 17 декабр ҳолатига кўра, дунёда 271 963 258 та коронавирус инфекцияси аниқланган ва 5 331 019 киши вафот этган.