ЖССТ раҳбари коронавируснинг янада хавфли штамми пайдо бўлиши тўғрисида огоҳлантирди
У бу ҳақда чоршанба куни Токиода бўлиб ўтган Халқаро Олимпия қўмитасининг (ХОҚ) 138-сессиясида айтиб ўтди.
«Вирус қанчалик кенг тарқалган бўлса, «дельта» версиясига нисбатан хавфли штамм пайдо бўлиши мумкин. Бундай вариантлар сони кўпайиши билан бизнинг вакцинамиз у ёки бу версияга қарши тура олмаслиги мумкин. Натижада биз аввалги ҳолатга тушиб қоламиз ва ҳаммасини қайта бошлашимиз керак бўлади «, - деди у.
ЖССТ раҳбари унга «Пандемия қачон тугайди?» деган саволни кўп беришини таъкидлади.
«Дарҳақиқат, covid ва пандемия бизни кўп муаммоларга олиб келди ... Пандемия синовдир ва дунё уни енга олмаярти», - деди у.
Гебрейесуснинг айтишича, дунё пандемияни тўхтата олмаслигининг сабаби бор. «Барча зарур воситалар мавжуд» бўлса-да, «аниқ сиёсий мажбуриятлар йўқ» бўлганлиги сабабли шундай вазият юзага келганлигини таъкидлади у.
«Мамлакатлар Ҳукуматлари, айниқса G20, жамоавий ирода кўрсатиши ва ҳаётни сақлаб қолиш учун барча чораларни кўриши керак. Агар улар вакцинани баҳам кўрсалар ва вируснинг олдини олиш учун рағбатлантирсалар, улар бир неча ой ичида пандемияни назоратга олиши мумкин «, - дея қўшимча қилди у.