11:59, 27 Декабрь 2021 | GMT +5
ЖССТ раҳбари 2022 йилда пандемия тугашига умид билдирди
GENEVA. Кazinform - Жаҳон ҳамжамияти 2022 йилда CОVID пандемиясига барҳам бериши мумкин. Бу ҳақда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) бош директори Тедрос Гебрейесус «Известия» газетасида вирусга қарши курашиш учун биргаликда ҳаракат қилиш зарурлигини таъкидлади, деб хабар беради Кazinform «Известия» газетаси ахборот порталига таяниб.

«Барча давлатлар биргаликда ҳаракат қилиб, 2022 йилнинг ўрталарига қадар дунё аҳолисининг 70 фоизини эмлаш бўйича глобал мақсадга эришишлари зарур. Ҳукуматлар соғлиқни сақлаш ва ижтимоий ҳимоя бўйича мақсадли чора-тадбирларни амалга оширишда давом этиши муҳим, жумладан, вирус вариантларини синовдан ўтказиш, кетма-кетлаштириш ва ҳисобот бериш ҳеч қандай танқиддан қўрқмасдан «, - деди ЖССТ бош директори мақолада.