ЖССТ мутахассислари QazVac вакцинасини рўйхатга олиш тартиби доирасида Қозоғистонга ташриф буюришади

None
NUR-SULTAN. Kazinform - QazVac маҳаллий вакцинасини Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан рўйхатдан ўтказиш масаласи қайси босқичда? Бу ҳақда ҚР Соғлиыни сақлаш вазири маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Биз тизимли равишда маҳаллий вакцинани ЖССТ рўйхатидан ўтказиш устида ишлаяпмиз. Вакциналарни сертификатлаш учун халқаро талаблар мавжуд. Ўтган йили ЖССТ мутахассислари келган ва бу йил улар онлайн аудит ўтказдилар. Энди биз уларни кузда кутмоқдамиз, ЖССТ миссияси келиб, биз вакцинани умуман қандай ишлаб чиқарганимизни, бу ерда экспертиза қандай ўтганини, халқаро стандартларга жавоб берадими-йўқлигини кўриши керак», - деди Ажар Ғиният журналистлар саволларига жавоб берар экан.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги раҳбари ЖССТнинг илгари берилган тавсиялари Қозоғистон томонидан амалга оширилганини қўшимча қилди.

«Биз уларнинг тавсияларини амалга оширдик, энди навбатдаги миссияни кутмоқдамиз, улар билан ишлашда давом этамиз. Биздан барча тартиб-қоидалар халқаро стандартларга мос келишини таъминлашимиз талаб этилади», — дея тушунтирди Ажар Ғиният.

Фото: оrtcom.kz

Муаллиф: Серик Сабеков


Сўнгги хабарлар