ЖССТ: Ковиднинг тарқалиш хавфи вакцина билан оммавий қамраб олинмагунча сақланиб қолади

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг мақсади жорий йилнинг ўрталарига қадар барча мамлакатлар аҳолисининг 70 фоизини эмлашдан иборат», — деди у. - Тиббиёт ходимларини, қарияларни ва «бошқа хавф» гуруҳларини эмлаш ҳозирда устувор вазифа бўлиши керак. Дунё аҳолисининг учдан бир қисми эмланмаган».
ЖССТ раҳбарининг сўзларига кўра, эмлашнинг юқори даражасига эришилмагунча, инфекцияларнинг кескин кўпайиши ва эпидемиянинг янги вариантлари пайдо бўлиши хавфи камаймайди.
Гебрейесуснинг эслатишича, дунёда «CОVID-19 касалликлари сони» ўсишда давом этмоқда. Шу билан бирга, ҳозирда бир нечта мамлакатлар «пандемия бошланганидан бери энг кўп ўлим ҳолатлари» билан юзма-юз келмоқда. Бу омикрон версиясининг тез тарқалиши, шунингдек, эмланмаган одамлар, айниқса, кексалар орасида ўлим хавфи ортиши билан боғлиқ, - дея хулоса қилди бош директор.
22 март ҳолатига кўра, 470 839 745 киши касалланган, 6 092 933 киши вафот этган. Охирги ҳафтада (14-20 март) 12 миллиондан ортиқ одам коронавирус билан касалланган, 32 мингдан ортиқ киши вафот этган. Аввалги етти кун билан солиштирганда инфекциялар сони 7 фоизга ошган ва ўлимлар сони 23 фоизга камайди.