ЖССТ: Коронавируснинг «дельта» штамми 192 мамлакатга тарқалди

GENEVA. Kazinform - Корнавируснинг тез тарқалиши билан ажралиб турадиган «дельта» штамми ўтган ҳафта давомида ўз географиясини 192 мамлакат ва ҳудудга кенгайтирди. «Aльфа», «бета» ва «гамма» штаммлари бўлган мамлакатлар ва ҳудудлар рўйхати кенгайтирилди. Бу ҳақда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълум қилди, дея хабар беради Kazinform.
None
None

«Дельта» версияси ҳақидаги ҳисоботлар 192 мамлакатдан келган бўлса, ўтган ҳафтадаги бюллетенда 187 мамлакатда бўлгани айтилган. «Дельта» штамми 2020 йил октябр ойида Ҳиндистонда кашф этилганидан бери мутахассисларга маълум.

ЖССТ маълумотларига кўра, 5 октябр ҳолатига кўра, дунёда пандемия бошланганидан буён 235,175,106 киши коронавирус билан касалланган, вафот этганлар сони 4,806,841 кишига етган. ЖССТнинг Женевадаги штаб -квартирасига олинган маълумотларга кўра, энг кўп тасдиқланган инфекция ҳолатлари AҚШда қайд этилган. Коронавирус билан касалланганлар сони 43 401 318 кишини ташкил қилади. Кейинги ўринларда Ҳиндистон (33 853 048), Бразилия (21 468 121), Буюк Британия (7 934 940) ва Россия (7 637 427).

AҚШда 696 732 киши вафот этган, Иккинчи ўринни Бразилия (597 948) ва учинчи ўринни Ҳиндистон (449,260)банд этган. Рўйхатдаги кейинги ўринларни Мексика (278 803) ва Россия (211 696) эгаллаган.


Сўнгги хабарлар
telegram