12:30, 02 Сентябрь 2021 | GMT +5
ЖССТ: Коронавируснинг «дельта» штамми 170 та мамлакатда қайд этилди
NUR-SULTAN. Kazinform – Kоронавируснинг «дельта» штамми дунёнинг камида 170 та давлати ва ҳудудида қайд етилган, деб хабар беради Kazinform Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) сайтига асосланиб

Дунёда 216 миллионга яқин коронавирус инфексияси юқтириш ҳолати қайд этилган, вафот этганлар сони 4,5 миллионга яқин.
Ўтган ҳафта хавфли вируснинг энг кўп янги ҳолатлари AҚШда қайд этилган (900 мингдан ортиқ), бу ўтган ҳафтага нисбатан 8 фоизга ошганлигини кўрсатади. Ҳиндистонда вирусли инфекциялар сони 17 фоизга ошди. Буюк Британияда вирус билан касалланганлар сони 8 фоизга ошди.
Дунё бўйлаб бир ҳафта ичида коронавирусдан вафот этганлар сони ўтган ҳафтадаги каби 67,000 дан ошди.