ЖССТ коронавирусга қарши ревакцинация бўйича тавсиялар ишлаб чиқди

NUR-SULTAN. Kazinform - Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти эксперти Сантьяго Мас-Кома коронавирусга қарши қайта эмлаш зарурлигини таъкидлади, чунки эмлашдан кейинги иммунитет бир неча ой давом этади, дея хабар беради Kazinform Izvestiaга таяниб.
None
None

«Қайта эмлашда кексаларга устувор аҳамият бериш керак. Янги штаммларга қарши курашиш учун ўзгартирилган дорилар билан қайта эмлаш яхшидир. Бундай ҳолатда синтез жараёнининг ўзига хос хусусиятларидан келиб чиқиб, мРНК вакциналаридан фойдаланиш маъқул», — деди Сантяго Мас-Кома.

Унинг сўзларига кўра, олимлар ҳалигача CОVID-19 га қарши қанчалик тез-тез қайта эмлаш кераклигини аниқлай олишмаяпти.

«Бу асосан ёш гуруҳларига боғлиқ бўлиши мумкин. Масалан, ёшлар учун ревакцинация муддати узоқроқ, қариялар учун эса қисқароқ. Бу инсон саломатлиги ҳолатига ҳам боғлиқ», — деди эксперт.

Бир кун олдин, Россия Соғлиқни сақлаш вазирлигининг юқумли касалликлар бўйича мустақил мутахассиси Владимир Чуланов Спутник Лайтт вакцинаси қайта эмлаш учун ёки CОVID-19 инфекциясидан кейин берилиши кераклигини айтди.

Сўнгги хабарлар