ЖССТ: Коронавирусдан ўлим даражаси 7 фоизга ошган

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) бир ҳафта ичида коронавирусдан ўлим даражаси 7 фоизга ошганини маълум қилди, деб хабар беради Kazinform коронавирус тарқалишининг олдини олиш бўйича идоралараро комиссиянинг Telegramга таяниб.

Бир ҳафта ичида энг кўп юқтирилган ҳолатлар АҚШда рўйхатга олинган - 1 874 006. Ундан кейинги ўринларда Франция – 1 738 189, Германия – 1 285 375, Бразилия – 1 241 025. Етти кун ичида энг кўп вафот этганлар АҚШда қайд этилган – 14 090.

Ёввойи кийикларда омикрон-коронавирус штаммига антитаначалар топилган. Пенсильвания университети тадқиқотчилари бу ҳайвонларда коронавируснинг кейинги мутацияларига ва унинг одамларга юқишига олиб келиши мумкинлигидан хавотирда.

Шифокорлар 8 феврал куни Япония императорлик оиласининг 38 ёшли маликаси Йокога коронавирус билан касалхонага ётқизилганидан кейин пневмония ташхисини қўйишди. Шу муносабат билан у Токио университети госпиталига ўтказилди. NHK телеканали хабарига кўра, малика ўртача даражадаги пневмония белгиларига эга.

Сўнгги хабарлар
telegram