11:28, 01 Июнь 2021 | GMT +5
ЖССТ коронавирус штаммларини юнон ҳарфлари билан белгилайди
JENEVA. Kazinform - Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) коронавирус инфекциясининг турли штаммлари бўйича янги белгиларни жорий этмоқда, деб хабар беради Kazinform Deutsche Welleга асосланиб.
SARS-CoV-2 коронавирусининг янги вариантлари улар аниқланган мамлакатларни қоралашдан сақланиш учун юнон алифбосидаги ҳарфлар билан номланади.
Эндиликда британ штамми «альфа», Жанубий Африка штамми «бетта», Бразилия штамми эса «гамма» деб номланади.
ЖССТ мутахассиси Мария Ван Керкхове Twitter саҳифасида таъкидлаганидек, янги осон талаффуз қилинадиган белгилар мавжуд илмий номларнинг ўрнини босмайди, аммо коронавирус вариантларини жамоатчилик олдида муҳокама қилишда ёрдам беради.