ЖССТ халқ табобати бўйича глобал саммит ўтказади

ASTANА.Кazinform – 17—18 август кунлари Ҳиндистоннинг Гандинагар шаҳрида халқ табобати бўйича глобал саммит бўлиб ўтади, деб хабар беради Кazinform Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотига таяниб.
None

Учрашувда олимлар, анъанавий тиббиёт мутахассислари, соғлиқни сақлаш соҳаси мутахассислари ва фуқаролик жамияти ташкилотлари делегатлари, шунингдек, ЖССТнинг барча олти минтақасидаги мамлакатлардан юқори даражадаги делегатлар иштирок этади.

Олим ва экспертлар қуйидаги масалалар юзасидан мунозаралар ўтказадилар:

• тадқиқот, далиллар базаси ва тўпланган билимларни ўзлаштириш;

• сиёсат, маълумотлар ва тартибга солиш;

• инновациялар ва рақамли соғлиқни сақлаш;

• халқларнинг биологик хилма-хиллиги, саводхонлиги ва адолатлилигини таъминлаш.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти бош директори Тедрос Адханом Гебрейесуснинг сўзларига кўра, анъанавий тиббиёт, агар анъанавий амалиётларга самарали ва хавфсиз тарзда интеграция қилинса, соғлиқни сақлаш қамровининг кенгайишига ҳисса қўшиши мумкин.


Сўнгги хабарлар