ЖССТ: Европада қишда камида 500 000 киши коронавирусдан вафот этиши мумкин
«Aгар Европа Иттифоқи пандемияга қарши чекловларни кучайтирмаса, бу прогноз амалга ошиши мумкин», - деди ЖССТ Европа бўлими директори Ханс Клюге. «CОVID-19 яна бир бор минтақамизда ўлимнинг асосий сабаби бўлиб турибди, совуқ ҳавонинг яқинлашиши, айрим мамлакатларда эмлашнинг паст кўрсаткичлари ва SARS-CоV-2 юқумли штаммларининг пайдо бўлиши сабабли янги тўлқиннинг пайдо бўлиши«. Шу муносабат билан бугундан Aвстрияда умуммиллий локдаун жорий этилади, Данияда эса кинотеатрлар, тунги клублар ва ресторанларга ташриф буюриш учун паспорт мажбурий ҳисобланади.
Германиянинг федерал ҳудудларида COVID-19 инфекциясининг тарқалиши секинлашмоқда. Роберт Кох институти маълумотларига кўра, ўтган кун давомида мамлакатда 42 727 та коронавирус инфекцияси қайд этилган, бир кун олдин бу кўрсаткич 63 000 дан ошган. SARS-CоV-2 инфекциясининг тасдиқланган ҳолатларининг умумий сони 5,5 миллионга яқинни, аниқроғи 5 354 942 тани ташкил этди. Охирги 24 соат ичида Германияда 75 бемор касалликдан вафот этди ва пандемия бошланганидан бери 99 062 киши COVID-19 дан вафот этди.