ЖССТ делегатлари “қора йўрға”га рақсга тушишди

Қизиш машқларида ЖССТ Европа минтақавий қўмитаси делегатлари қозоқ миллий рақси “Қора йўрға”ни ижро этишди, дея хабар беради Kazinform агентлиги ҚР Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизматига таяниб.

ЖССТ
Фото: ҚР ССВ

24 октябрь куни Астана шаҳрида Астана декларацияси қабул қилинганининг беш йиллиги ва бирламчи тиббий-санитария ёрдами бўйича Алмати декларацияси қабул қилинганининг қирқ беш йиллигига бағишланган “Бирламчи тиббий-санитария ёрдами сиёсати ва амалиёти: юқори натижалар учун интилиш” мавзусида Қасим-Жомарт Тоқаев ва ЖССТ Бош директори Тедрос Гебрейесус иштирокида халқаро конференцияси бўлиб ўтди. Тадбирда ЖССТ Европа минтақавий қўмитаси вакиллари ҳам иштирок этди.

ЖССТ раҳбари Тедрос Гебрейесус Қозоғистонни бирламчи тиббий-санитария ёрдами соҳасида етакчилардан бири деб атади.

Сўнгги хабарлар