ЖССТ безгакка қарши илк вакцинани тасдиқлади

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform - Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) Aфрика мамлакатларида кўп йиллар давомида ўтказилган синовлардан сўнг дунёдаги илк безгакка қарши вакцинани қўллашни маъқуллади ва уни бутун дунё бўйлаб ишга туширишни тавсия қилди, дея хабар беради Kazinform Deutsche Welleга таяниб.

ЖССТ бош директори Тедрос Aданом Гебрейесус БМТ соғлиқни сақлаш бўйича агентлиги иккита таҳлилчи-маслаҳатчи гуруҳининг тасдиқлашини «тарихий лаҳза» деб атади.

Безгакка қарши RTS, S ва «Moscriks» вакцинаси 1987 йилда Британиянинг GlahoSmithKline фармацевтика компанияси (GSK) томонидан ишлаб чиқилган.

«Бу Aфрикадаги африкалик олимлар томонидан ишлаб чиқилган вакцина ва биз бундан фахрланамиз. Безгакнинг олдини олиш воситаси сифатида ушбу вакцинадан қўшимча фойдаланиш ҳар йили ўн минглаб ёшларнинг ҳаётини сақлаб қолиши мумкин «,-деди ЖССТ Бош директори.

2019 йилдан бери ЖССТ Гана, Кения ва Малавида 800 мингдан ортиқ болаларда ушбу вакцина самарадорлигини ўрганган.

Безгак - одамларга чивин чақиши орқали юқадиган юқумли касаллик. Касаллик иситма, титроқ, талоқ ва жигар кенгайиши ҳамда камқонлик билан кечади. Ҳар йили тахминан 350-500 миллион киши бу касалликка чалинади. Уларнинг тахминан 1,3-3 миллиони вафот этади. Касаллик Саҳро жанубидаги Aфрика мамлакатларида энг кўп тарқалган.

Сўнгги хабарлар