10:28, 18 Июнь 2021 | GMT +5
ЖССТ аёлларни спиртли ичимликлардан воз кечишга чақирди
NUR-SULTAN. Kazinform - Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти туғиш ёшидаги аёлларни спиртли ичимликлардан воз кечишга чақирди. Бу ҳақда 2022-2030 йилларда алкоголизмга қарши кураш бўйича глобал ҳаракатлар режаси лойиҳасида айтиб ўтилди, деб хабар беради Kazinform.
Ҳужжатга кўра, мамлакатлар алкоголнинг зарари тўғрисида аҳолининг хабардорлигини ошириши керак, аммо болалар, ҳомиладор аёллар ва туғиш ёшидаги аёлларга алоҳида эътибор берилиши керак.
Аммо ушбу баёнот ижтимоий тармоқлар фойдаланувчилари томонидан танқид қилинди.
«ЖССТ туғиш ёшидаги аёлларга спиртли ичимликлар ичишни тақиқлашни тавсия қилади. Хўш, биз аёлларни фақат фарзанд кўриш қобилиятига қараб баҳолаймизми?», - деб ёзган Twitter фойдаланувчилардан бири.