Жорий йилнинг уч ойида 1,4 миллион қозоғистонлик хорижий давлатларга саёҳат қилган
Айни вақтда Қозоғистонга 1,1 миллион сайёҳ келган. Бу кўрсаткич 2022 йил январь-март ойларига нисбатан 3,9 баробар кўп (2022 йил январь-мартда 293,2 минг киши).
Ички туризмга келсак, жорий йилнинг дастлабки уч ойида 1,3 миллион киши (2022 йилда – 1,1 миллион киши) республика ҳудудларига саёҳат қилган.
Қозоғистонда 3848 туристик турар жой мавжуд. Ўтган йилнинг биринчи чорагига нисбатан уларнинг сони 92 тага кўпайган. Шу билан бирга, хизмат кўрсатилган дам олувчилар сони 1,5 миллион кишини ташкил этди.
703 мингдан ортиқ киши курорт зоналарида дам олди. Январь-март ойларида турар жой бинолари томонидан кўрсатилган хизматлар ҳажми 43,1 миллиард тенгени ташкил этди, бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 64,8 фоизга юқори.
Эслатиб ўтамиз, Қозоғистонда биринчи чоракда 173 минг меҳмонни қабул қилган 5 юлдузли рейтингга эга 25 та жой мавжуд.