Жорий йилнинг тўрт ойида 10 мингга яқин қозоғистонликлар Грузияга саёҳат қилган

None
ATYRAÝ. Kazinform – Жорий йилнинг 4 ойида Атирау вилоятидан 10 мингга яқин киши Грузияга саёҳат қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Қозоғистоннинг Атирау ва Грузиянинг Боржоми шаҳарларини қардош шаҳарлар деб аташ мумкин.

Бу масала Атирау вилояти ҳокими Серик Шапкенов ва Боржоми шаҳри мэри Отар Арболишвили ўртасидаги учрашувда муҳокама қилинди.

«Нефтли минтақа – Атирауда Грузия Республикаси капитали иштирокидаги 16 та корхона рўйхатга олинган. Жорий йилнинг январь-май ойларида Грузия билан ташқи савдо айланмаси 396,9 минг АҚШ долларини ташкил этди. Атираудан Кутаисигача ҳафтасига 3 та рейс амалга оширилади. Ўтган йили Атирау вилоятидан 18 мингдан ортиқ сайёҳ Грузияга дам олиш учун борган. Уларнинг 6 минг нафарга яқини «Borjomi Palace» санаторийсида даволанди. Жорий йилнинг 4 ойида Атираудан 10 мингга яқин киши саёҳат қилган. Айни пайтда вилоятдаги сайёҳлик агентликлари ва туроператорлар грузиялик ҳамкасблари билан фаол алоқа ўрнатмоқда», – деди Серик Шапкенов.

Учрашувда томонлар Атирау ва Боржоми шаҳарлари ўртасидаги савдо-иқтисодий, сармоявий ҳамкорлик ва туризмнинг долзарб масалаларига тўхталди.

Боржоми мэри Отар Арболишвили ўзаро мулоқот муҳимлигини таъкидлади.

«Биз Атирау шаҳри билан биродарлик алоқаларини ўрнатмоқчимиз. Шу мақсадда меморандум имзолаш учун сизни Боржоми шаҳрига таклиф қиламан», – деди Отар Арболишвили.

Муаллиф: Бек Мустафа

Сўнгги хабарлар
telegram