13:40, 13 Июнь 2023 | GMT +5
Жорий йилнинг беш ойида Жетису вилоятининг иқтисодий кўрсаткичлари ошди
TALDYQORǴAN. Kazinform – Ўтган беш ойда Жетису вилоятининг иқтисодий кўрсаткичлари ўсди ва ишлаб чиқариш, қурилиш, савдо каби асосий йўналишларда ўсиш кузатилди. Бу ҳақда бугун марказий коммуникациялар хизматида Ескелди туманидаги «Тау Жетису» сайёҳлик объекти базасида ўтказилган брифингда вилоят раҳбари Бейбит Исабаев маълум қилди, дея хабар беради Kazinform Жетису вилояти ҳокими матбуот хизматига таяниб.
Маърузачининг таъкидлашича, ҳозирда вилоят аҳолиси сони 700 минг кишига етган, ер майдони - 118 минг квадрат километрни ташкил этади.
«2022 йил якунлари бўйича вилоятда барча асосий мақсадли кўрсаткичларга эришилди ва вилоят ҳудудлар орасида тўртинчи ўринни кўрсатди», - деди Б. Исабаев.
Масалан, жорий йил 5 ойда вилоятда ижобий динамика кузатилган. Жумладан, савдо айланмаси 1,8 баробар, республика бюджети даромадлари 2,8 баробар, қурилиш ҳажми 31,3 фоиз, саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш 14,1 фоизга ошди.
Кичик ва ўрта бизнес субъектларининг умумий ҳудудий маҳсулотдаги улуши 39,3 фоизга етди (ҚР – 36,5 фоиз). Жорий йилда вилоят бюджети 486 миллиард тенге, яъни 16 фоизга ошган.