Жорий йилнинг 7 ойида 14561 нафар хорижлик Қозоғистон фуқаролигини олган

ASTANA. Kazinform – Жорий йилнинг 7 ойида 14561 нафар хорижлик Қозоғистон фуқаролигини олди. Бу ҳақда ҚР Ички ишлар вазирлиги маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.
None

«2022 йилда 22 114 киши, жумладан 17 663 ватандош Қозоғистон Республикаси фуқаролигини қабул қилди. Маълумотларга кўра, ўтган йили Қозоғистон фуқаролигини олганларнинг аксариятини Ўзбекистон – 14 353 нафар (шундан 13 166 нафари этник қозоқлар), Хитой Халқ Республикаси – 1 731 нафар (шундан 1 725 нафари этник қозоқлар), Россия – 1 436 нафар (шундан 484 нафари этник қозоқлар), Туркманистон 1 186 фуқароси (жумладан 1176 нафари этник қозоқлар) ва 910 Қирғизистон фуқаролари (шу жумладан 220 нафари этник қозоқлар) ташкил этади», – дейилади вазирлик хабарида.

Маълумотларига кўра, 2023 йилнинг 7 ойи давомида Қозоғистон фуқаролигини 14 561 киши қабул қилган, шу жумладан 11 142 нафари ватандош.

«Уларнинг кўпчилиги Ўзбекистон – 8 500 (шу жумладан 7 301 нафари этник қозоқлар), Россия – 2 133 (шу жумладан 845 нафари этник қозоқлар), Туркманистон – 1 203 (шу жумладан 1 185 нафари этник қозоқлар), Хитой Халқ Республикаси – 1 064 (шу жумладан 1062 нафари этник қозоқлар) Қирғизистон – 718 (шундан 535 нафари этник қозоқлар) фуқаролари», – дейилади вазирлик хабарида.

Муаллиф: Марлан Жиембай


Сўнгги хабарлар