Жорий йилнинг 10 ойида 34,9 минг тонна балиқ овланди – ҚР Экология вазирлиги

Балиқчилик
Фото: ohotniki.kz

2030 йилга бориб 270 минг тонна балиқ етиштириш, ички истеъмолни йилига 134 минг тоннага етказиш, табиий балиқ популяциясини 7 фоизга ошириш кутилмоқда. Бу ҳақда ҚР Экология ва табиий ресурслар вазири Ерлан Нисанбаев маълум қилди, дея хабар беради Каzinform.

– 2030 йилгача балиқчиликни ривожлантириш дастурига тўхталадиган бўлсам, жорий йилнинг 10 ойида 34,9 минг тонна балиқ овланди. 13,2 минг тонна балиқ етиштирилиб, 15,6 минг тонна балиқ экспорт қилинди, импорт 32 минг тоннага етди. 2021 йил апрель ойида Ҳукумат 2030 йилгача балиқчиликни ривожлантириш дастурини қабул қилди, - деди Ерлан Нисанбаев Марказий коммуникациялар хизматида бўлиб ўтган матбуот анжуманида.

Вазирнинг сўзларига кўра, 2030 йилга бориб 270 минг тонна балиқ етиштириш, ички истеъмолни йилига 134 минг тоннага етказиш, балиқнинг табиий популяциясини 7 фоизга ошириш режалаштирилган.

– 2030 йилгача бўлган дастур доирасида кўрилаётган чора-тадбирлар натижасида соҳада ишбилармонлик фаоллиги ошгани кузатилмоқда. Масалан, 2020 йилга нисбатан балиқчилик хўжаликлари сони икки баробарга ошиб, 383 тага етди. Балиқ етиштириш 9 минг тоннадан 19 минг тоннага етди, — деди вазир.

Сўнгги хабарлар
telegram