Жорий йилдан бошлаб Шимолий Қозоғистон вилоятида бошланғич синф ўқувчилари бепул овқатланади – ҳоким
«Шимолий Қозоғистон вилоятида 1 сентябрдан бошлаб барча мактабларнинг бошланғич синф ўқувчилари бепул овқат билан таъминланади. Бунинг учун бюджетдан 2,5 миллиард тенге ажратилди. Шунингдек, хавфсизликни таъминлаш, ихтисослаштирилган қўриқчилар ва турникетлар ўрнатиш учун 540 миллион тенге ажратилди. Петропавл шаҳрида 7 йил ичида илк бор маҳаллий бюджет ҳисобидан 420 ўринли 2 та болалар боғчаси қурилиши режалаштирилган. Бу болаларнинг 95 фоизини мактабгача таълим ва тарбия билан қамраб олиш имконини бермоқда», - деди Айдарбек Сапаров Марказий коммуникациялар хизматида ўтказилган матбуот анжуманида.
Шунингдек, «Қулай мактаб» миллий лойиҳаси доирасида вилоятда бир нечта мактаблар қурилади.
«2025 йилгача 7 та мактаб, жумладан, «Қулай мактаб» миллий лойиҳаси бўйича 2700 ўринли 4 та мактаб қуриш режалаштирилган. Жорий йилда 1020 ўринли учта мактаб фойдаланишга топширилади. Соғлиқни сақлаш соҳасини молиялаштириш 56 фоизга ошди. «Қишлоқ соғлиқни сақлаш тизимини модернизация қилиш» миллий лойиҳаси доирасида 46 та тиббиёт муассасаси қурилиши режалаштирилган», – деди ҳоким.
Муаллиф: Даулет Изтилеу