Жорий йилда Туркистон – Абу-Даби ҳаво йўналиши йўлга қўйилади

Туркистон – Абу-Даби ҳаво йўналиши жорий йилда йўлга қўйилади. Бу ҳақда Туркистон вилояти йўловчи транспорти ва автомобиль йўллари бошқармаси бошлиғи Қуатжан Жуматаев маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Жорий йилда Туркистон – Абу-Даби ҳаво йўналиши йўлга қўйилади
Фото: Kazinform

«Wizz Air» компаниясининг «AirBus 321» рейси ноябрь ойида Туркистон халқаро аэропортига қўниши кутилмоқда. Бу Туркистон-Абу Дабу ҳаво йўналишининг илк парвозидир. Ушбу йўналишдаги парвоз ҳафтасига 3 марта амалга оширилади.

Ҳозирда Туркистон халқаро аэропорти 2 та халқаро (Истанбул, Қувайт) ва 6 та ички (Астана, Алмати, Ақтау, Ақтўбе, Орал, Қарағанди) ҳаво йўналишларига хизмат кўрсатади.

 

Муаллиф: Қайрат Зайнишев

Сўнгги хабарлар