Жорий йилда Орол атрофида 275 минг гектар майдонга саксовул экилади

ASTANA. Kazinform – Жорий йилда Орол денгизининг қуриган тубига 275 минг гектар саксовул экилади. Бу ҳақда ҚР Экология ва табиий ресурслар вазири Ерлан Нисанбаев Оролни қутқариш халқ жамғармасининг Марказий Осиё мамлакатларини барқарор ривожлантириш бўйича давлатлараро комиссияси йиғилишида айтиб ўтди.

арал
Фото: Алихан Асқар/Каzinform

“Марказий Осиё мамлакатларини барқарор ривожлантириш бўйича давлатлараро комиссия доирасида кўплаб тадбирлар ўтказдик. Энг муҳими Орол денгизи ҳақида. Ўзбекистон билан ҳамкорликда Орол денгизининг қуриган тубига саксовул экиш лойиҳасини амалга оширмоқдамиз. Бундан ташқари, яқинда Тожикистонда Марказий Осиё давлатлари кўмагида Чиқиндилар билан кураш бўйича минтақавий марказ ташкил этилди. Бугун биз ушбу комиссия раислигини Тожикистонга топширамиз”, – деди вазир.

Унинг фикрича, Орол денгизи тубига саксовул экиш қийин иш. Бугунги кунда Ўзбекистон денгиз тубига 1 миллион кўчат, Қозоғистон эса 900 минг гектар майдонга саксовул экди.

“Бу йилги режа 275 минг, келаси йили эса 280 минг гектар. Бу йил баҳорда 65 минг гектар майдонга кўчат экамиз. Қолганларини кузда уруғ сифатида экамиз. Бундан ташқари, оролнинг қуруқ тубида қудуқлар қазилиб, тўғонлар қурилмоқда. Илгари Қазалининг унумдор тупроғида саксовул етиштирган бўлсак, ҳозир ўша денгиз тубида етиштириш устида ишлаяпмиз”, – дейди Ерлан Нисанбаев.

Сўнгги хабарлар