Жорий йилда моношаҳарларга 62,8 миллиард тенге ажратилади

моноқала
Фото: inbusiness.kz

ASTANA. Kazinform - Жорий йилда моношаҳарларга 62,8 миллиард тенге ажратилади. Бу ҳақда Ҳукумат йиғилишида ҚР Бош вазир ўринбосари – Миллий иқтисодиёт вазири Нурлан Байбазаров маълум қилди.

– Ўтган йил якунларига кўра, моношаҳарларнинг муҳандислик-ижтимоий инфратузилмалари билан таъминланиши Ҳудудий стандартлар тизими бўйича ўртача 88,8 фоизни ташкил этди. Шу билан бирга, ўртача ҳисобда сув тармоқларининг эскириши 55,8 фоиз, канализация тармоқларининг эскириши 66,5 фоиз, иссиқлик тармоқларининг эскириши 54,4 фоизни ташкил этмоқда. Шунингдек, ижтимоий соҳа объектлари, транспорт инфратузилмасини қуриш ва таъмирлаш зарур”, - деди у.

Вазирнинг сўзларига кўра, иқтисодиётнинг аниқ тармоғини ривожлантириш ва инфратузилма масалаларини тизимли ҳал этиш мақсадида 2023-2027 йилларда Олтой, Балқаш, Житиқара, Лисаков, Риддер, Степногорск шаҳарларини ривожлантириш бўйича комплекс режалар тасдиқланган. Комплекс режаларда ишлаб чиқариш объектлари, ижтимоий ва муҳандислик инфратузилмаси объектларини қуриш бўйича 456,6 млрд тенгега 326 та тадбир режалаштирилган. 2023 йил якунлари бўйича 37 та тадбир якунланди, 131 тасини амалга ошириш бошланди.

«Агар моношаҳарларни молиялаштириш ҳақида гапирадиган бўлсак, манфаатдор марказий давлат органлари ва вилоятлар ҳокимликлари томонидан инфратузилмани ривожлантириш учун ҳар йили мунтазам равишда маблағ ажратилиб келинмоқда. Шундай қилиб, 2019-2023 йиллар учун 348,4 миллиард тенге ажратилди. Жумладан, республика бюджетидан 184 млрд тенге. 2024 йилда ушбу мақсадларга 62,8 миллиард тенге режалаштирилган. Жумладан, республика бюджетидан - 31,2 млрд тенге”, - деди Нурлан Байбазаров.

Муаллиф: Марлан Жиембай

Сўнгги хабарлар