Жорий йилда мактабларнинг 80 фоизи юқори тезликдаги интернет билан қамраб олинади - Вазирлик

интернет
Фото: Pixabay

ASTANA. Kazinform - Давлат раҳбарининг топшириғига биноан ўрта таълим муассасаларини юқори тезликдаги ва барқарор интернет тармоғи билан таъминлаш бўйича ишлар амалга оширилмоқда. Жорий йилда интернет қамрови 65 фоиздан 80 фоизга оширилади.

Бу ҳақда ҚР Таълим-маориф вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Матбуот хизмати хабарига кўра, мазкур чора кадрлар тайёрлаш учун қулай шарт-шароитлар яратиш ва таълим сифатини оширишга қаратилган.

“Мактабларни юқори тезликдаги интернет билан таминлаш бир қанча муҳим афзалликларга эга. Биринчидан, бу ўқувчилар ва ўқитувчиларга катта ҳажмдаги ахборот ва таълим ресурсларидан фойдаланиш имконини беради, ўқув жараёнини рағбатлантиради ва тафаккурини кенгайтиради. Иккинчидан, юқори тезликдаги интернет бошқа мактаб ва таълим муассасалари билан турли онлайн платформалар орқали мулоқот қилиш имконини беради, мулоқотни ривожлантириш ва тажриба алмашишга хизмат қилади”, — деди рақамлаштириш департаменти директори вазифасини бажарувчи Майра Маралбаева.

Таъкидлаш жоизки, вазирлик томонидан мавжуд инфратузилмани модернизация қилиш, тармоқ қамровини кенгайтириш, маълумотлар узатиш тезлигини ошириш, чекка, аҳоли сийрак ҳудудларда интернет мавжудлигини таъминлаш каби турли чора-тадбирлар режалаштирилмоқда.

Сўнгги хабарлар