Жорий йилда қозоғистонликлар 66 мингдан ортиқ янги автомобиль сотиб олди

None
ASTANA. Kazinform – Жорий йилда қозоғистонликлар 66 мингдан ортиқ янги автомобиль сотиб олди. Бу ҳақда ҚР Индустрия ва инфратузилмаларни ривожлантириш вазирлиги маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«Қозоғистон Автобизнес ассоциацияси маълумотларига кўра, кетма-кет иккинчи ой рекорд даражадаги кўрсатгич қайд этилган. Май ойида қозоғистонлик дилерлар 14 688 дона автомобиль ва тижорат ускуналарини сотган. Бу ўтган йилнинг май ойидаги кўрсаткичдан 77,2 фоизга кўпдир», - дейилади вазирликнинг агентлик расмий сўровига жавобида.

2023 йил 5 ойда Қозоғистон фуқаролари 66 331 та янги енгил, юк автомобиллари ва автобуслар харид қилди.

Бу ўтган йилга нисбатан 65,8 фоизга кўпдир.

Шу билан бирга, вазирлик автомобиллар нархининг пасайишига таъсир қилиши мумкин бўлган омилларни ҳам айтиб ўтди.

«Айни пайтда янги автомобиллар бозорида транспорт воситаларини харид қилиш билан боғлиқ турли акциялар бошлангани эътироф этиляпти. Улар - кредит дастури, акциялар, кечиктирилган тўловлар ва бошқалар. Автомобиль нархининг ўзгаришига талаб ва таклифнинг ўзгариши, иқтисодий шароит, бозор рақобати ва бошқа омиллар таъсир кўрсатиши мумкин. Автомобиль саноатидаги бозор шароитлари ва тенденциялари вақт ўтиши билан ўзгариши мумкин. Бунга иқтисодий барқарорлик, истеъмол талабининг ўзгариши ва бошқа ташқи таъсирлар каби турли омиллар таъсир кўрсатиши мумкин», - дейилади вазирлик жавобида.

Муаллиф: Марлан Жиембай

Сўнгги хабарлар