Жорий йилда Қозоғистонда пуллик йўллар 25 миллиард тенге даромад келтирди

ASTANA. Кazinform – 1 ноябр куни мамлакатдаги миллий аҳамиятга эга бўлган пуллик автомобил йўлларидан 25 миллиард тенге ундирилди. Бу ҳақда ҚР Индустрия ва инфратузилмаларни ривожлантириш вазирлиги автомобил йўллари қўмитаси раиси Тўлеген Абдуллин маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.
None

«Мамлакатимиздаги автомобил йўлларининг умумий узунлиги 96 минг километрни ташкил этади. Уларнинг 25 минг километри республика, 71 минг километри вилоят ва туман аҳамиятидаги автомобил йўлларидир. Республика аҳамиятига молик автомобил йўллари Индустрия ва инфратузилмаларни ривожлантириш вазирлигининг автомобил йўллари қўмитаси назоратида. Давлат топшириғи доирасида ишлаб чиқиш ва таъмирлаш ишларини ташкил этиш оператор «ҚазАвтоЖол» миллий компанияси томонидан амалга оширилади. Вилоят ва туман аҳамиятидаги автомобил йўллари, кўча-йўл тармоқлари учун маҳаллий ижро ҳокимияти органлари масъулдир», — деди Тўлеген Абдуллин Марказий коммуникациялар хизмати майдонида бўлиб ўтган матбуот анжуманида.

Қўмита раҳбарининг сўзларига кўра, жорий йилда 11 минг километрдан ортиқ мавжуд автомобил йўлларини қуриш-монтаж қилиш ишлари олиб борилмоқда.

«Жорий йилнинг 1 ноябридаги вазиятга кўра, 2200 километр пуллик йўллардан 25 миллиард тенгега яқин маблағ ундирилди. Йиғилган маблағ биринчи навбатда йўл участкаларини таъмирлаш ва асрашга сарфланади«, - дейди у.

Муаллиф: Даулет Изтилеу


Сўнгги хабарлар