Жорий йилда Қозоғистонда нечта мактаб фойдаланишга топширилди

Бу ҳақда Kazinform Қозоғистон Миллий статистика бюросига таяниб хабар беради.
Бюро маълумотларига кўра, 12 та мактаб ва 14 та мактабгача таълим муассасаси қишлоқ жойларда жойлашган.
Таъкидлаш жоизки, 6 та мактаб давлат корхона ва ташкилотлари маблағлари ҳисобидан, қолган 18 таси эса хусусий корхоналар томонидан фойдаланишга топширилган.
Юқорида қайд этилган даврда фойдаланишга топширилган умумтаълим мактабларининг аксарияти Туркистон вилоятида – 11 та, Жетису вилоятида – 3 та, Атирау ва Жамбил вилоятларида ҳамда Алмати ва Чимкент шаҳарларида 2 та мактабдир. Астана шаҳри ва Ақтўбе вилоятида биттадан мактаб қурилган.
Таққослаш учун, ўтган йилнинг етти ойида 3000 ўринли 13 умумтаълим мактаби ва 1600 ўринли 13 мактабгача таълим муассасаси фойдаланишга топширилди.