Жорий йилда Қозоғистонда 4,5 мингдан ортиқ трактор ва 815 та ғалла ўриш комбайнлари ишлаб чиқарилди
ASTANA. Kazinform - Жорий йилда Қозоғистонда 4,5 мингдан ортиқ трактор ва 815 та ғалла ўриш комбайнлари ишлаб чиқарилди. Бу ҳақда Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев қишлоқ хўжалиги ходимларининг биринчи форумида айтиб ўтди.
“Қишлоқ хўжалиги техникасини янгилаш даражасини йилига 8-10 фоизга етказиш вазифасини қўйдим. Бунинг учун 120 миллиард тенге ажратилди ва маҳаллий қишлоқ хўжалиги техникасини йилига 5 фоиз чегирмали лизингга бериш дастури ишга туширилди”, — деди Қасим-Жомарт Тоқаев.
Президент Қозоғистонда 8 та йирик қўшма корхона, жумладан, Германиянинг “Клаас” концерни ва Россиянинг “Ростсельмаш” компанияси каби муваффақиятли фаолият юритаётганини таъкидлади.
“Жорий йилда қарийб 160 миллиард тенгелик 4500 дан ортиқ трактор ва 815 та ғалла ўриш комбайнлари ишлаб чиқарилди. Ҳукумат меҳнат унумдорлигини ошириш, импорт қилинадиган эҳтиёт қисмларни маҳаллийлаштириш, кичик қисмлар ишлаб чиқаришни қўллаб-қувватлаш, доимий иш ўринлари яратишга эътибор қаратиши керак”, — деди Давлат раҳбари.
Эслатиб ўтамиз, Астана шаҳрида қишлоқ хўжалиги ходимлари форуми бўлиб ўтмоқда.