Жорий йилда Қозоғистонда 234 минг киши пневмония билан касалланган

NUR-SULTAN. Kazinform – ҚР Соғлиқни сақлаш вазири Алексей Цой йил бошидан буён мамлакатда 234 187 киши пневмония билан касалланганлигини маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Жорий йилда Қозоғистонда 234 минг киши пневмония билан касалланган

«Жорий йилнинг 1 январидан 15 июлига қадар Қозоғистонда 234 187 киши пневмонияга чалинган. Бу ўтган йилдагига нисбатан 3,3 баравар кўп (70 926 киши)», - деди Алексей Цой.

Вазирнинг таъкидлашича, ушбу маълумот пневмониянинг барча турларини тавсифлайди.

«Бу стафилококк, стрептококк, пневмококк, клебсиелла ва бошқа касаллик қўзғатувчилар орқали тарқалган бактериал пневмония (45 824 ҳолат ёки 19,6%), аденовирус, риновирус пневмонияси, шунингдек параинфлюза вируси, метапневмовируслар ва бошқа яхши ўрганилган вируслар сабаб бўлган пневмония. Бундан ташқари аниқланмаган вирусли пневмония ҳам бор. Яъни ковидга ўхшаш вируслар туфайли келиб чиққанлигини истисно қилмаяпмиз», - деди у.

Алексей Цойнинг хабар беришича, Қозоғистонда 1 январьдан 15 июльгача 3 327 киши пневмониядан вафот этган (2019 йилда - 1886 та ҳолат).

Эслатиб ўтамиз, бунгача вазир пневмония ва коронавирус юқтириш ҳолатлари статистикаси бирлаштирилишини маълум қилганди.

Муаллиф: Аян Бекенўғли