Жорий йилда Қозоғистонда 18 млн квадрат метр уй-жой қурилади – Ҳукумат

Жилье квартиры многоэтажные дома Тұрғын үй пәтерлер көп қабатты үйлер
Фото: Максат Шагырбаев/ Kazinform

ASTANA. Kazinform — Аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини қўллаб-қувватлаш мақсадида ижарага бериладиган уй-жойлар қуришга 272 миллиард тенге йўналтирилди. Бу ҳақда ҚР Бош вазир ўринбосари Тамара Дуйсенова маълум қилди.

“Ҳудудларда кўтарилаётган саволларнинг бир қисми уй-жой қурилиши билан боғлиқ. Бу борада аниқ режа мавжуд. Жорий йилда камида 18 миллион квадрат метр уй-жой қуриш режалаштирилган. Оилавий банкнинг янги соддалаштирилган ипотека дастурлари ишга туширилди. Янги “Отау” ва “Наврўз” дастурларига 64 минг кишидан ариза келиб тушди”, – деди Т. Дуйсенова Парламентнинг умумий мажлисида.

Унинг таъкидлашича, аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини қўллаб-қувватлаш мақсадида ижарага бериладиган уй-жойлар қурилишига 272 млрд. тенге ажратилди.

Бундан ташқари, бош вазир ўринбосари инфратузилма лойиҳаларига эътибор қаратди. Шу мақсадда 12 минг километрдан ортиқ автомобиль йўлларини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш режалаштирилган. Янги газ тармоқлари қурилиши ҳисобига 300 минг аҳоли истиқомат қиладиган 87 та аҳоли пунктини газлаштириш режалаштирилган.

“13 та махсус иқтисодий ва саноат зонаси зарур инфратузилма билан таъминланади. “Овул – мамлакат бешиги” лойиҳасига 180 миллиард тенге ажратилган бўлиб, унинг доирасида 1,4 мингта лойиҳа амалга оширилиб, унда 500 та қишлоқ аҳоли пункти қамраб олинади”, - деди Ҳукумат раҳбари ўринбосари.

Муаллиф: Руслан Ғаббасов

Сўнгги хабарлар