Жорий йилда Қозоғистонда 15 млн квадрат метр уй-жой фойдаланишга топширилади

ASTANA. Kazinform - 2023 йилда Қозоғистонда 15,3 млн квадрат метр уй-жой биноларини фойдаланишга топшириш режалаштирилган. Бу ҳақда ҚР Бош вазири Алихан Смаилов маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.
None
«Уй-жой ва коммунал инфратузилмани ривожлантириш катта ижтимоий ва иқтисодий аҳамиятга эга. 2029 йилга келиб бутун мамлакат бўйлаб 111 млн квадрат метр уй-жой фойдаланишга топширилиши керак. Ўтган йили 130 мингдан ортиқ оиланинг уй-жой масаласи ҳал этилди. Шу тариқа уй-жойларни фойдаланишга топшириш бўйича ўтган йилги режа бажарилди. Бироқ 2021 йилга нисбатан уй-жой биноларини фойдаланишга топшириш кўрсаткичлари бироз пасайган. Жорий йилда 15,3 млн квадрат метр уй-жой фойдаланишга топширилиши режалаштирилган»

, - деди Алихан Смаилов Ҳукумат мажлисида.

Унинг сўзларига кўра, уй-жой бинолари билан боғлиқ асосий муаммолардан бири бу зарур инфратузилманинг йўқлигидир.

«Масалан, пойтахтда инфратузилма ва энергетика ресурслари етарли эмаслиги сабабли яқин йилларда уй-жой қурилиши ҳажми бироз қисқаради. Давлат раҳбари уй-жой қуришни режалаштиришда муҳандислик инфратузилмасини комплекс ривожлантириш зарурлигини таъкидлади»

, - деди Ҳукумат раҳбари.

Муаллиф: Даулет Изтилеу

Сўнгги хабарлар