Жорий йилда Қозоғистонда 10 млн квадрат метр уй-жой фойдаланишга топширилди

None
ASTANA. Kazinform – Жорий йилнинг 9 ойида Қозоғистонда маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажми 4,6 фоизга ошди. Бу ҳақда Ҳукумат йиғилишида Қозоғистон Республикаси Миллий иқтисодиёт вазири Алибек Қуантиров маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.
«Жорий йилнинг январ-сентябр ойларида ишлаб чиқариш ҳажми 4,6 фоизга ошди. Кўрсаткичнинг ўсиши 16 та ҳудудда қайд этилган. Ишлаб чиқариш саноатининг ўсиш суръати машинасозлик ишлаб чиқаришида 7,6 фоизни, шу жумладан автомобилсозликда – 17,8 фоиз ва электр жиҳозлари ишлаб чиқаришда – 11,5 фоизни, шунингдек, озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқаришда – 3,7 фоиз, ичимликлар ишлаб чиқаришда – 7 фоиз, пластмасса маҳсулотлари – 4,9 фоиз, тайёр металл маҳсулотлари – 2,5 фоиз, кимё саноати маҳсулотлари – 10,7 фоиз, кийим-кечак ишлаб чиқариш – 7,3 фоизни ташкил этди»

, - деди А. Қуантиров.

Унга кўра, тоғ-кон саноатида ишлаб чиқариш ҳажми 0,1 фоизга ошган. Тармоқлар бўлинишида ўсиш кончилик саноатида 18,4 фоиз, кўмир қазиб олишда 2,1 фоиз, газ ва металл рудаларини ишлаб чиқаришда 0,6 фоизни ташкил этди.

«Шу билан бирга, бошқа фойдали қазилмаларни қазиб олишнинг 8,9 фоизга камайиши қайд этилди»

, - деди вазир.

Бундан ташқари, мазкур даврда амалга оширилган қурилиш ишлари ҳажми 5,1 фоизга ошган. Кўрсаткичнинг ижобий ўсиши 17 та ҳудудда қайд этилди.

Қурилиш-монтаж ишларининг энг юқори ўсиши Чимкент шаҳри, Қизилўрда, Ақмола, Алмати ва Туркистон вилоятларида кузатилди.

«Жорий йилнинг январ-сентябр ойларида 10,5 миллион квадрат метр уй-жой фойдаланишга топширилди, бу 2021 йилнинг мос даврига нисбатан 0,9 фоизга кўпдир. 15 та ҳудудда ижобий ўсиш кузатилди. Энг юқори кўрсаткичлар Туркистон, Жетису, Алмати вилоятлари ва Чимкент шаҳрида қайд этилган. Кўрсаткичнинг пасайиши Улитау, Манғистау, Абай, Атирау вилоятлари, шунингдек, Астна шаҳрида кузатилди»

, - деди вазир.

Аввал хабар қилинганидек, жорий йилнинг январ-сентябр ойларида Қозоғистон иқтисодиётининг ўсиш суръати 2,8 фоизни ташкил этди.




Муаллиф: Рулан Ғаббасов

Сўнгги хабарлар