Жорий йилда Қозоғистон камида 6 миллион тонна ғалла экспорт қилади

ASTANА. Кazinform – Жорий йилнинг 6 ойида Қозоғистон Марказий Осиё давлатлари ва Афғонистонга 4,1 миллион тонна ғалла экспорт қилди. Бу ҳақда ҚР Қишлоқ хўжалиги вазирлиги маълум қилди, дея хабар беради Кazinform мухбири.
None

«Қозоғистон буғдой ва унининг анъанавий импортчилари Марказий Осиё давлатлари ва Афғонистондир. 2022 йилда қайд этилган ҳудудларга ғалла эквивалентида 7,7 миллион тонна қозоқ буғдойи ва уни экспорт қилинди. Айни пайтда экспортнинг 80,5 фоизи Ўзбекистон ва Афғонистонга тўғри келади. 2023 йилнинг январь-июнь ойлари давомида ҳудудларга 4186 минг тонна буғдой ва ун экспорт қилинди. Улар орасида Ўзбекистонга – 2345 минг тонна, Тожикистонга – 428 минг тонна, Туркманистонга – 259 минг тонна, Қирғизистонга – 7,6 минг тонна ва Афғонистонга – 1146 минг тонна буғдой», — дейилади вазирликнинг агентлик расмий сўровига жавобида.

Бундан ташқари, вазир мамлакат 2023/2024 маркетинг йилида қанча тонна ғалла экспорт қилиши ҳақида маълумот берди.

«Агар охирги 3 йилни ҳисобга оладиган бўлсак, 2020 йилда – 4,7 миллион, 2021 йилда – 5,5 миллион ва 2022 йилда 6,1 миллион тонна буғдой экспорт қилинди. Экспортни ривожлантириш бўйича жорий чора-тадбирларни ҳисобга олган ҳолда, 2023 йилда экспорт ҳажми 2022 йилдаги кўрсаткичдан кам бўлмаслиги керак, деб ҳисоблаймиз», — дейилади агентлик хабарида.

Муаллиф: Марлан Жиембай


Сўнгги хабарлар