19:39, 20 Апрель 2023 | GMT +6
Жорий йилда Қозоғистон чегарасидаги 33 та назорат-ўтказиш пункти кенгайтирилади
ASTANA. Kazinform – Қозоғистон чегарасидаги айрим ўтказиш пунктлари ҳали ҳам икки йўлак билан ишламоқда. Бу ҳақда ҚР Миллий хавфсизлик қўмитаси раиси ўринбосари – Чегара хизмати директори Ерлан Алдажуманов Сенат йиғилишида маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.
«Баъзи назорат-ўтказиш пунктларида бор-йўғи иккита йўлак ишлайди – Қозоғистонга кирадиган бир йўлак, Қозоғистондан чиқиб кетадиган бир йўлак. Стандартга кўра, кириш 5 та йўлак ва чиқиш 5 та йўлак бўлиши керак. Ҳозирда назорат-ўтказиш пунктлари кенгайтирилмоқда. Ташқи чегарадаги назорат-ўтказиш пунктлари Молия вазирлигининг Давлат даромадлари қўмитаси ваколатига киради. Биз ички чегарадаги назорат пунктлари учун жавобгармиз. Жорий йилда режага мувофиқ 33 та назорат-ўтказиш пункти кенгайтирилади. Индустрия ва инфратузилмаларни ривожлантириш вазирлиги лойиҳа-смета ҳужжатларини амалга оширмоқда», - деди Ерлан Алдажуманов.
Муаллиф:Есимжан Нақтибай