Жорий йилда «Қизилўрда-Жезқазған» йўлининг 140 километри фойдаланишга топширилади
«Ўтган йили вилоят марказида йўловчи ташиш хизматини яхшилаш мақсадида 150 та янги автобус харид қилинди. Бу йил сентябрь ойига қадар йўналишга яна 150 та автобус қўшилади. Шу йўл билан биз Қизилўрдадаги жамоат транспорти муаммосини узил-кесил ҳал қиламиз», – деди ҳоким.
Унга кўра, маҳаллий аҳамиятга молик 366 километр автомобиль йўлларини таъмирлаш режалаштирилган.
«Қизилўрда-Жезқазған» автомобиль йўлининг узунлиги 216 километрни ташкил этади. Жорий йилда 140 километрдан ортиқ масофани якунлаш режалаштирилган.
Қолган қисми 2025 йил охиригача тўлиқ якунланиб, фойдаланишга топширилади.
«Қозоғистон темир йўли» компанияси билан ҳамкорликда Қизилўрда темир йўл вокзали биносида таъмирлаш ишлари олиб бориляпти», – деди вилоят ҳокими.
Муаллиф: Есимжан Нақтибай