Жорий йилда ҳудудларда 5 та сув омбори қурилиши бошланади
ASTANA. Kazinform — Мамлакатда янги сув омборлари қурилиши бошланди. Жорий йилда Қозоғистоннинг турли вилоятларида 5 та сув омбори қурилишини бошлаш режалаштирилган.

Айни пайтда 8 та объектнинг ҳужжатлари ишлаб чиқилмоқда.
Вазирлик томонидан 11 та ҳудудда жами 20 та янги сув омбори қуриш режалаштирилган.
Иш 2024-2028 йилларда амалга оширилиши керак.
Янги сув омборлари суғориладиган ерлар майдонини 250 минг гектарга ошириши ва 137 минг аҳоли истиқомат қиладиган 70 та қишлоқ аҳоли пунктларида сув тошқини хавфини камайтириши керак.
“Қурилиш ишлари сув хўжалигини ривожлантиришнинг 2024-2030 йилларга мўлжалланган комплекс режасига мувофиқ амалга оширилади. Ҳозирда янги сув ҳавзаларини қуриш учун инвесторларни жалб қилиш бўйича музокаралар олиб борилмоқда. Лойиҳа мамлакатнинг сув хавфсизлигини таъминлаш ва трансчегаравий дарёларга қарамликни камайтириш мақсадида амалга оширилмоқда”, — деди Сув ресурслари ва ирригация вазир Нуржан Нуржигитов.