Жорий йилда чегарага яқин 140 қишлоқда 290 та объект ишга туширилади

None
ASTANA. Kazinform – Жорий йилда чегарага яқин 140 қишлоқда 290 та объект ишга туширилади. Бу ҳақда ҚР Бош вазир Алихан Смаилов «AMANAT» номидан сайланган депутатлар республика форумида маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«Қишлоқ – юрт бешиги» дастури доирасида жорий йилда 900 та қишлоқда қарийб 200 миллиард тенгега 1 минг 800 дан ортиқ лойиҳани амалга ошириш режалаштирилган. Жорий йилда 140 қишлоқда чегарадош ҳудудлар инфратузилмасини ривожлантириш мақсадида 290 та объект ишга туширилади. Маслиҳат депутатлари қишлоқларга ажратилаётган маблағларни самарали ва ўз вақтида ўзлаштиришга алоҳида эътибор қаратиши зарур. «Агломерацияларни ривожлантириш тўғрисида»ги қонун Астана, Алмати, Чимкент, Ақтўбе ва Қарағанди шаҳарлари атрофидаги аҳоли пунктларининг барқарор ривожланишини таъминлайди. Алмати агломерациясида «G4 City» лойиҳасини амалга ошириш учун махсус иқтисодий зона ташкил этилди», - деди у.

Ҳукумат раҳбари моно ва кичик шаҳарларда 74 та лойиҳани амалга ошириш учун 35 миллиард тенге ажратилганини эслатди.

«Бу миқдор ҳар йили 50 миллиард тенгега ошади. Бундан ташқари, моношаҳарларда саноат зоналарини ривожлантириш учун зарур инфратузилма барпо этилмоқда. Жорий йилда ҳудудларни ривожлантириш учун республика бюджетидан 7,2 триллион тенге трансферт ажратилди. Йил якунига қадар қуйидаги асосий кўрсаткичларга эришишимиз керак. Иқтисодиётнинг реал ўсиши 4,5-5 фоиз, аҳолининг реал иш ҳақи ўсиши 4,6 фоиз, ишсизлик даражаси эса 4,8 фоиздан ошмаслиги керак», - деди Алихан Смаилов.

Муаллиф: Есимжан Нақтибай

Сўнгги хабарлар