Жорий йилда Астанадаги тадбиркорлик субъектлари томонидан 598 миллиард тенге солиқ тўланган

«Жорий йилда саноат ўтган йилга нисбатан 3,7 фоизга ўсди. Жорий йилнинг 11 ойида шаҳардаги ишлаб чиқариш корхоналари томонидан 1,7 триллион тенге, қайта ишлаш тармоқларида 1,5 триллион тенгелик маҳсулот ишлаб чиқарилди. Бу 2021 йилнинг мос даврига нисбатан 414,9 миллиард тенгега кўпдир», — деди Шуҳрат Жўраев.
Унинг сўзларига кўра, Астанада 201 минг кичик ва ўрта бизнес субъектлари мавжуд бўлиб, уларда 441 минг киши иш билан таъминланган. Жорий йилда уларнинг солиқ ва бошқа тўловларидан бюджетга 598 миллиард тенге тушди.
«Астанада йирик лойиҳаларни амалга ошириш учун барча базалар яратилган. Масалан, барча зарур шарт-шароитларга эга тайёр муҳандислик майдончасини ўз ичига олган 1-сонли саноат парки мавжуд. Давлат инфратузилма қурилишига 23,9 миллиард тенге сармоя киритган, инвесторлар эса 169 миллиард тенге солиқ тўлаган. Шундай қилиб, инфратузилма 7 марта ўзини оқлади. Саноат парки туфайли бугунги кунда шаҳарда мамлакатимизда тенги йўқ 100 га яқин турдаги маҳсулотлар ишлаб чиқарилмоқда. Булар қимматбаҳо металларни қайта ишлаш, темир йўл ускуналари, шунингдек, электрон-оптик қурилмалардир», — деди Шуҳрат Жўраев.
Унга кўра, бугунги кунда саноат паркида 94 лойиҳа амалга оширилмоқда. Айни пайтда уларнинг 49 таси фойдаланишга топширилган, қолган 45 таси эса фаол амалга ошириш босқичида. Шунингдек, у йил охиригача Астанада 600 дан ортиқ кишини қамраб олган учта йирик лойиҳа ишга туширилишини таъкидлади.
«Масалан, тиббий ниқоблар ишлаб чиқарадиган корхонани олайлик. Унга йўналтирилган сармоя миқдори 2,1 млрд тенгени ташкил этди. Бундан ташқари, металл буюмлар, деразалар, витражлар, тиббий асбоб-ускуналар ва тиббиёт буюмлари ишлаб чиқарадиган комплекс ишлаб чиқариш мажмуаси ишга туширилади. Сармоя миқдори 22 миллиард тенгени ташкил этади. Яқин кунларда қурилиш материаллари ишлаб чиқарувчи корхона ўз фаолиятини бошлайди. Заводга киритилган сармоя 0,8 млрд тенгедир.
Муаллиф: Алихан Асқар