17:55, 21 Февраль 2023 | GMT +6
Жорий йилда Астанада 13 та янги мактаб қурилиши режалаштирилган
ASTANA. Kazinform - «Қулай мактаб» пилот лойиҳаси доирасида икки сменада 88,8 минг ўқувчига мўлжалланган 24 та мактаб фойдаланишга топширилиши режалаштирилган. Бу ҳақда брифингда Астана шаҳар таълим бошқармаси бошлиғи Қасимхан Сенғазиев маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.
«Янги мактаблар барпо этилаётгани, моддий-техник базаси мустаҳкамланаётгани ҳақиқат ва таълим соҳаси давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бири эканлигининг яққол тасдиғидир. Шу боис жорий йилнинг ўзидаёқ 20 минг 300 ўринли 13 та мактаб қуриш режалаштирилган»
, - деди Қасимхан Сенғазиев.
Маърузачи «Қулай мактаб» пилот лойиҳаси доирасида 88 минг 800 ўринли 24 та мактабни икки сменада фойдаланишга топшириш режалаштирилганини қўшимча қилди.
«Кўрилган чора-тадбирлар нафақат мактаблар масаласини ҳал қилиш, балки келажакда ўринлар етишмаслиги билан боғлиқ муаммоларни ҳам тўлиқ бартараф этиш имконини беради»
, – деди Қасимхон Сенғазев.
Муаллиф: Серик Сабеков