Жорий йилда Астана яқинидаги аҳоли пунктларида ёнғин хавфсизлиги пунктлари очилади

«Астанада 16 та аҳоли пункти мавжуд. У ерда аҳолининг чорак қисми истиқомат қилади. Ҳар бир аҳоли пунктига бориб, маҳаллий аҳоли билан мунтазам учрашамиз. Биз аҳоли пунктлари эҳтиёжлари ва аҳолидан келиб тушган масалалардан келиб чиқиб ривожланиш режасини ишлаб чиқамиз. Асосий муаммо - муҳандислик тармоқлари. Масалан, жорий йилда вилоятда 13 километр канализация, 27,5 километр сув тармоғи, 20 километр электр тармоғи, 5 километр ёмғирли канализация, 2 та сув насос станцияси, 7,4 километр газ тармоғи қурилишини ниҳоясига етказмоқчимиз», – деди пойтахт ҳокими.
Шунингдек, Женис Қасимбек йил охиригача Темирйўлчилар ва Уркер аҳоли пунктларида жисмоний тарбия ва соғломлаштириш мажмуаларини очиш, Кўктал ва Уркерда 2 та ўт ўчириш шохобчалари қурилишини якунлаш, Кирпичний ва Интернационалний аҳоли пунктларида мактаблар қурилишини якунлаш режалаштирилганини таъкидлади.
Муаллиф: Алихан Асқар