Жорий йилда Астана шаҳрида 55 мингдан ортиқ иш ўрни очилади

None
ASTANA. Kazinform – Жорий йилда Астана шаҳрида 24 мингдан ортиқ киши иш билан таъминланиши режалаштирилган бўлиб, уларнинг 16,5 мингдан ортиғи ёшлардир. Бу ҳақда Астана шаҳар бандлик ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш департаменти бошлиғи ўринбосари Ерлан Жусипов маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«Ўтган йили 40 513 та янги иш ўрни, жумладан, 35 981 минг доимий иш ўрни яратилди. Миллий лойиҳаларни амалга ошириш доирасида ўтган йили Астана шаҳрида 14 минг 211 янги иш ўрни яратилди.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йилдан бери Астанада «Ёшлар амалиёти», «Биринчи иш жойи» ва «Авлод шартномаси» лойиҳалари иштирокчиларининг иш ҳақи 30 БҲМ (бир ойлик ҳисоб кўрсаткичи)га оширилди. Бундан ташқари, ёшлар ва аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламлари учун янги бизнес ғояларни амалга ошириш учун грантлар миқдори 400 БҲМга (1,2 млн тенгега) оширилди», - деди Ерлан Жусипов брифингда.

Унга кўра, бугунги кунда «Электрон меҳнат биржаси» интернет порталига 1674 нафар иш берувчининг 4306 та бўш иш ўрни жойлаштирилган.

«Жорий йилда 24 минг нафардан ортиқ киши, жумладан, 16 минг 500 нафардан ортиқ ёшларни иш билан таъминлаш режалаштирилган. Шунингдек, шаҳарда 55 мингдан ортиқ янги иш ўрни яратиш режалаштирилган. Улар орасида миллий лойиҳалар доирасида 10 минг 300 иш ўрни яратилади», - дейди у.

Муаллиф: Даулет Изтилеу


Сўнгги хабарлар
telegram