Жорий йилда асосий тиббий ёрдамнинг ягона пакети шакллантирилади

медицина операция врач санитар дәрігер
Фото: Солтан Жексенбеков/Kazinform

ASTANA. Kazinform – Жорий йилда асосий тиббий ёрдамнинг ягона пакети яратилади. Бу ҳақда бугун Ҳукумат йиғилишида ҚР Бош вазири Олжас Бектенов маълум қилди.

“Давлат раҳбари мажбурий тиббий ижтимоий суғуртага йўналтирилган маблағларнинг самарали сарфланишига алоҳида эътибор қаратди. Шу боис, ушбу вазифани бажариш учун Соғлиқни сақлаш вазирлиги йил охиригача асосий тиббий ёрдамнинг ягона пакетини шакллантириш ишларини якунлаши керак. Соғлиқни сақлаш вазирлиги йил охиригача тегишли қонунчиликка ўзгартиришлар киритиб, уларнинг қабул қилинишини таъминлаши керак”, – деди Олжас Бектенов.

Бундан ташқари, Ҳукумат раҳбари Соғлиқни сақлаш ва рақамлаштириш вазирликлари ягона тиббий ахборот тизимини яратишни таъминлаши зарурлигини таъкидлади.

“Соғлиқни сақлаш ва таълим соҳаларига хусусий инвестицияларни жалб қилиш мақсадида Миллий иқтисодиёт вазирлиги Соғлиқни сақлаш, Таълим-маориф ва Олий таълим вазирликлари билан биргаликда шу йил охиригача давлат-хусусий шериклик механизмидан фойдаланиш қоидалари лойиҳасини ишлаб чиқсин”, – деди Бош вазир.

Сўнгги хабарлар
telegram