Жорий йилда Ақтау порти орқали 6,8 миллион тонна юк ташилди

ASTANА. Кazinform — Ақтауда МДҲда тенги йўқ бўлган ҳаво хабини ташкил этиш режалаштирилмоқда.

Жорий йилда Ақтау порти орқали 6,8 миллион тонна юк ташилди
Фото: primeminister.kz

Лойиҳанинг инвестицион қиймати 1 миллиард долларни ташкил этади. Вилоят ҳокими Нурдаулет Қилибай батафсил маълумот берди.

— Вилоятда барча турдаги қуруқлик, денгиз ва ҳаво қатнови тикланди. Маҳаллий йўлларнинг 96 фоизи яхши ҳолатда. Бу республикада юқори кўрсаткичдир. Жорий йилда вилоятда 215 километр узунликдаги 12 автомобиль йўлини қуриш ва реконструкция қилиш ишлари давом эттирилмоқда. Манғистау вилояти катта транзит салоҳиятига эга. Йил бошидан буён Ақтау, Қуриқ портлари ва Шимолий терминал орқали 6,8 миллион тонна юк ташилди ва ўсиш 3,5 фоизга етди, — деди Нурдаулет Қилибай ҳудуднинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши тўғрисида ҳисобот берар экан.

Ҳокимнинг сўзларига кўра, бугунги кунда хусусий инвестор маблағлари ҳисобидан Қуриқ портида “Саржа” кўп функцияли денгиз терминали қурилиши давом этмоқда ва терминал қисман фойдаланишга топширилди.

— Ақтауда йирик ҳаво хаби яратиш ташаббуси ҳам Ҳукумат томонидан қўллаб-қувватланди. МДҲ мамлакатларида тенги йўқ бўлган лойиҳанинг сармоявий қиймати 1 миллиард долларни ташкил этади. Агар ҳаво хаби амалга оширилса, Ақтау Марказий Осиёдаги авиа юк ташувлари марказига айланиши кутилмоқда. Бундан ташқари, вилоятда жамоат транспортини модернизация қилиш масаласига ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда. Ақтау шаҳри учун 91 та йўловчи автобуси харид қилинди ва бунинг натижасида шаҳар автобус парки 100 фоизга янгиланди, – деди у.

Сўнгги хабарлар