Жорий йилда ақмолалик фермерлар рекорд даражадаги 6,6 миллион тонна ғалла йиғишди

ASTANA. Kazinform – Ақмола вилояти жорий йилда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларидан 1 триллион тенгедан ортиқ даромад олди, бу ўтган йилга нисбатан 1,5 баробар кўпдир. Бу ҳақда Ақмола вилояти ҳокими Марат Ахметжанов маълум қилди.

Қараша айының 26 күнінде 1 млн тоннадан астам астық жөнелтілді
Фото: ҚТЖ

“Вилоятимиз жорий йилда ғалла йиғим-теримида салмоқли натижаларга эришиб, мамлакатимизнинг бош ғалла майдони эканлигини исботлади. Мақсадимиз қишлоқ хўжалигини вилоят иқтисодиётининг асосий драйверига айлантиришдир. Жорий йилда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларидан 1 триллион тенгедан ортиқ даромад олинди, бу ўтган йилга нисбатан 1,5 баробар кўпдир. Вилоят деҳқонлари рекорд даражадаги 6,6 миллион тонна ғалла йиғиб олди. Ҳар гектардан 14 центнердан ортиқ дон олинди. Ғалланинг 60 фоиздан ортиғи юқори сифатли буғдой ҳисобланади. Албатта, асосийси фермерларнинг меҳнати, давлат томонидан қўллаб-қувватланиши ва замонавий технологиялардан самарали ва ўз вақтида фойдаланишдир”, – деди Марат Ахметжанов Марказий коммуникациялар хизмати майдонида ўтказилган матбуот анжуманида.

Ҳоким тақдим этган маълумотлардан келиб чиқиб, жорий йилнинг ўтган даврида вилоятда 1 минг 239 та янги техника, жумладан, соддалаштирилган лизинг дастури бўйича 334 та техника харид қилинди.

Сўнгра вилоят ҳокими Ақмола вилоятининг Астанани озиқ-овқат билан таъминлашдаги ўрнига алоҳида тўхталди.

“Сут маҳсулотларининг 50, гўшт маҳсулотларининг 30, тухумнинг 80, картошканинг 85 фоиздан ортиғини қоплаймиз. Хусусан, ҳар куни пойтахт аҳолисига 80 тонна гўшт маҳсулотлари, 320 тонна сут маҳсулотлари, 700 минг дона тухум, 25 тонна ун етказиб берилмоқда. Астана шаҳрини озиқ-овқат билан таъминлашга катта ҳисса қўшаётган қатор корхоналар бор. Келгусида уларнинг сони янада ортади”, – дейди М. Ахметжанов.

Сўнгги хабарлар