Жорий йилда 4 мингга яқин хориж фуқаросига Қозоғистонда ишлашга рухсат берилди
«Хориждан келаётган меҳнат муҳожирларини рўйхатга олиш, тартибга солиш ва қонунийлаштириш бизнинг ваколатимиз доирасига киради. Хорижий меҳнат муҳожирларини жалб қилиш бозор талабидан келиб чиқиб белгиланади. Жорий йилда хорижий меҳнат муҳожирлари учун 22260 квота ажратилди. Бу чора ички меҳнат бозори талабини қондиришдан ташқари, ноқонуний меҳнат муҳожирларини чеклаш усулларидан биридир. Чет элликлар мамлакатда квота, яъни рухсатнома орқали ишлашлари мумкин. Жорий йилнинг 1 апрель ҳолатига кўра, мамлакатда 14 минг 417 нафар хориж фуқароси меҳнат қилмоқда. Улар орасида жорий йилда 3790 нафар хорижлик Қозоғистонда ишлаш учун рухсат олди», — деди Илёс Испанов Марказий коммуникациялар хизмати майдонида ўтказилган матбуот анжуманида.
«Хорижий меҳнат миграциясининг улуши 4 фоиздан ошмайди. Қолганлари эса маҳаллий ишчи кучи», - деди у.
Муаллиф: Даулет Изтилеу