Жорий йилда 328 нафар қозоғистонлик хорижда бепул ўқиш учун грантга эга бўлди
Комиссия қарори билан «Болашақ» стипендияси 182 нафар Қозоғистон фуқаросига топширилди.
Улардан 149 нафар стипендиат магистратурада, 7 нафари докторантурада, 26 нафар фуқаро жаҳоннинг етакчи олий таълим муассасалари ва саноат марказларида амалиёт ўтамоқда.
Грант олувчиларнинг 62 фоизи фан ва технология йщналишида, қолган 38 фоизи эса ижтимоий ва гуманитар соҳаларда таълим олади.
Шу билан бирга, комиссия аъзолари олимларга жаҳоннинг етакчи илмий марказларида амалиёт ўташлари учун бериладиган грантларни ҳам кўриб чиқдилар.
Комиссия қарори билан 328 нафар қозоғистонлик грантга эга бўлди.
Эслатиб ўтамиз, «Болашақ» стипендиясига ҳужжатларни қабул қилиш жорий йилнинг сентябрь ойи ўрталаригача давом этади.
Илмий амалиёт дастурига танлов 2023 йил октабрь ойи ўрталаригача давом этади.
Йиғилиш якунлари бўйича Давлат маслаҳатчиси томонидан бир қатор аниқ топшириқлар берилди.