Жорий йилда 18 ёшга тўладиган болалар учун Миллий жамғармадан 30,6 млн доллар ажратилди

Миллий жамғарма - болаларга
Фото: Kazinform

ASTANA. Kazinform — Миллий банк бошқаруви раиси ўринбосари Ақилжан Баймағамбетов “Миллий жамғарма - болаларга” лойиҳаси доирасида жорий йилда 18 ёшга тўладиган болаларга қанча пул ўтказилганини маълум қилди.

“Миллий жамғарма - болаларга” лойиҳаси доирасида дастур оператори ҳисобланган Бирлашган жамғарма пенсия жамғармаси томонидан Адлия вазирлигининг маълумотлар базаси билан умумий болалар сони солиштирилди. Барча болалар учун валюта ҳисоби очилди. Янги туғилган бола учун ҳисоб очиш жараёни автоматлаштирилди. Ҳар йили маблағларни ўтказиш механизми ишлаб чиқилди. Бу йил барча болалар ҳисобига 696 миллион доллар ажратилди. Жорий йилда 2024 йилда вояга етадиган болалар учун дастур оператори (Бирлашган жамғарма пенсия жамғармаси) ҳисоб рақамига 30,6 миллион доллар ўтказилди”, — деди у.

Ақилжан Баймағамбетов Бирлашган жамғарма пенсия жамғармаси активлари ижобий динамикани кўрсатаётганини таъкидлади.

“Январь ойида бу кўрсаткич 1,5 фоизга ошиб, 18,1 триллион тенгега етди. Йил бошидан инвестиция даромадлари миқдори 112,6 млрд тенгени ташкил этди. Пенсия тўлови 186,9 миллиард тенгени, бадални муддатидан олдин олиб қўйиш суммаси эса 34 миллиард тенгени ташкил этди”, — деди Ақилжан Баймағамбетов.

Муаллиф: Есимжан Нақтибай

Сўнгги хабарлар